"Ренн" ярим ҳимоячиси Батист Сантамария "Валенсия"га ўтди.
30 ёшли футболчи испан клуби билан икки йиллик - 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Сантамария "Ницца"да ижарада ўйнади ва Лига 1да 13та ўйинда майдонга тушди. Хавбек 2024/25 йилги мавсумда Франция чемпионатида жами 23 та ўйин ўтказди.













