Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Кингсли Коман Криштиану Роналду ҳаракат қилаётган Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира маълум қилди.
Манбага кўра, 29 ёшли французга катта маош (20-25 миллион евро) тўланадиган уч йиллик меҳнат шартномаси таклиф қилинган. "Ан-Наср"дагиларнинг фикрича, юқори маош Команни клубга ўтишга кўндиради.
Коман "Бавария" сафида 2015 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. У ўтган мавсумда барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 45 та ўйинда майдонга тушиб, тўққиз марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва олтита ассист муаллифи бўлди.













