Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Модрич Леаунинг даражасига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

"Милан" ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоадоши Рафаэль Леау ҳақида ўз фикрларини билдирди.

39 ёшли хорватиялик июль ойида Массимилиано Аллегри жамоасига кўчиб ўтганди.

"Леауни топ-футболчи деб биламанми? Албатта. Мен учун у жаҳон даражасидаги футболчи, у билан "Милан"нинг омади келди. Мен унга қарши клуб миқёсида ва терма жамоада ўйнаганман - ва унинг қанчалик яхши эканини дарҳол кўрдим. У топ-ўйинчи, бунга шубҳа йўқ," - деди Модрич DAZN билан суҳбатда.

Рафаэль Леау 2019 йилда клубга келганидан бери "россонерилар" сафида 260 та ўйинда майдонга тушиб, 70 та гол ва 62 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 12:49, 09.08.2025.
Ўқилди: 677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.