"Барселона" вингери Рафинья Диас клубни тарк этган марказий ҳимоячи Иньиго Мартинес билан хайрлашди.
34 ёшли испаниялик "кўк-анорранглилар" сафидаги икки йиллик фаолиятидан сўнг фаолиятини Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубида давом эттиради.
"Шунчаки сенга янги ҳаёт ва карьерангда энг яхши тилакларни тиламоқчиман. Сен билан танишиш, бир жамоада ўйнаш ёқимли бўлди. Сен ўзига хоссан, барчаси учун раҳмат," - дея бразилиялик ижтимоий тармоқдаги пости орқали Мартинесга мурожаат қилган.













