Туркия Суперлигасида 1-тур учрашувлари давом этмоқда.
“Ризеспор” клуби ўз майдонида “Гозтепе”ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Мазкур беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов 81-дақиқада захирадан майдонга тушди. 90-дақиқада ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ топилди.
Туркия Суперлигаси. 1-тур
“Ризеспор” – “Гозтепе” 0:3
Голлар: Малком 52, Эмерсон 90, Деннис 90













