Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Гампер кубоги. «Барселона» «Комо»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Жоан Гампер кубоги доирасида «Барселона» «Комо» жамоасига қарши майдонга тушди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув Йохан Кройфф стадионида бўлиб ўтди.

Фермин Лопес Мартин 21-дақиқада ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. 35-дақиқада у дублни расмийлаштирди. 37-дақиқада Рафинья ҳисобни йириклаштирган бўлса, 42-дақиқада Ламин Ямаль рақиб дарвозасини ишғол этди ва 49-дақиқада у ҳам дубл муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Жоан Гампер кубоги — «Барселона» томонидан ҳар йили ўтказиладиган ўртоқлик ўйини ҳисобланади. Илк марта 1966 йилда каталонияликлар президенти Энрике Льоде ташаббуси билан ташкил этилган. Соврин «Барселона» асосчиси ва афсонавий президенти Жоан Гампер номи билан аталган.

10 август 2025 йил, якшанба.
Барселона (Испания) — Комо (Италия)   - 5:0
Голлар: 1:0 — Лопес Мартин (21'), 2:0 — Лопес Мартин (35'), 3:0 — Рафинья (37'), 4:0 — Ямаль (42'), 5:0 — Ямаль (49')

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:21, 11.08.2025.
Ўқилди: 3647 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3986]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3707]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3512]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3109]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2840]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2836]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2685]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2497]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2480]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2223]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик