Кириш Регистрация

Доннарумма ва "МЮ" ҳақидаги миш-мишлар футболчининг вакиллари томонидан чиқарилгани тахмин қилинди

Баҳо:
+ | -

"Пари Сен-Жермен" дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма тез орада клубни тарк этади, аммо "Манчестер Юнайтед" уни ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас.

Италиялик футболчининг "қизил иблислар" сафига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар футболчининг "ПСЖ"ни тарк этиши ҳақидаги баёнотидан кўп ўтмай рад этилди. The United Stand нашрининг қайд этишича, Доннаруммага "МЮ" томонидан қизиқиш борлиги ҳақидаги гап-сўзлар дарвозабоннинг ўз вакиллари томонидан унга эътибор қаратиш ва мавзуни ОАВда ёритиш учун сунъий равишда қўзғатилган бўлиши мумкин.

Дарвоқе, Доннаруммага Англияда шундоқ ҳам талаб борга ўхшайди: 26 ёшли футболчига асосий даъвогар "Манчестер Сити" ҳисобланади.

Киритилди: 07:53, 13.08.2025.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.