"Манчестер Сити" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Клаудио Эчеверри жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда инсайдер Николо Скира.
Манбага кўра, "Рома" 19 ёшли аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олишга яна бир бор уриниб кўришга тайёр, аммо "Ман Сити" шу пайтгача итальян клубининг барча таклифларини рад этиб келаётган эди.
Эчеверрининг "Ман Сити" билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. У 2024 йилнинг январида 2025 йилнинг январигача "Ривер Плейт"да ижара асосида қолиш шарти билан шартнома имзолаган. Шундан сўнг, у шу йилнинг қишида "шаҳарликлар" сафига келиб қўшилди.
Унинг ҳисобида инглиз клуби сафида 3 та ўйинда 1 та гол бор.













