"Барселона" ҳужумчиси Леонель Месси клубнинг янги аъзоси, бразилиялик ҳужумчи Неймар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Goal.com сайти маълум қилади.
"Аминмаки, Неймар клуб учун жуда яхши ҳарид бўлди. У жамоа олдига қўйилган мақсадларга етишда бизга кўмаклашади.
Умид қиламанки, Неймар Бразилия терма жамоаси ва "Сантос"да бўлгани каби, Барселонада ҳам томошабоп ўйин намойиш этишда давом этади", деди Месси.