Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Усик WBO`дан мажбурий ҳимоя муддатини кечиктиришни сўради

Баҳо:
+ | -
Супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик Жаҳон бокс ташкилоти (WBO)га мурожаат қилди.

Украиналик чемпиони Жозеф Паркерга қарши чемпионлик камарини мажбурий ҳимоя қилиш муддатини кечиктиришни сўраган. Бу ҳақда Паркернинг манфаатларини ҳимоя қилувчи промоутер Фрэнк Уоррен маълум қилди.

"Тахминан бир ой олдин WBO вақтинчалик чемпионлик унвонига эга бўлган Жозеф Паркер Александр Усик билан жанг ўтказиши кераклигини тасдиқлаган эди. Кеча украиналик ҳимоя муддатини узайтиришни сўраб хат юборди, чунки у жароҳат олган... Аммо воқеалар ривожи қандай бўлишидан қатъи назар, агар Усик чемпионликдан воз кечса, Жозеф Паркер чемпион бўлиши аниқ", - деди Уоррен Sky Sports эфирида.  

Эслатиб ўтамиз, WBO тахминан уч ҳафта олдин Усикдан Паркер билан музокара бошлашни талаб қилиб, томонларга келишувга эришиш учун 30 кун муҳлат берганди. Бу муддат келаси ҳафта тугайди.

Манба: allboxing
Киритилди: 22:28, 15.08.2025.
Ўқилди: 539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.