"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "кўк-анорранглилар"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фермин Лопес ҳақида фикр билдирди.
"Фермин охирги мавсумда жуда яхши ўйнади. Мен унинг ўйин даражасидан мамнун бўлдим. Мавсум олдидан у ажойиб кўринмаганди, аммо сўнгги пайтларда у сезиларли даражада ўсди.
Фермин "Комо" билан баҳсда ўзини яхши кўрсатди", - дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради АS нашри.













