Кириш Регистрация

Жума Ал Маҳмид: “Ўзбекистонда бўлиш жуда ёқимли”

Баҳо:
+ | -

ОЧЛ 2 гуруҳ босқичига қуръа ташланганидан сўнг "Андижон"нинг гуруҳдаги рақибларининг бу борадаги фикрларини билиш ҳам қизиқ эди.

Шу мақсадда «Андижон» матбуот хизмати Баҳрайннинг “Ал-Холидия” клуби расмий вакили Жума Ал Маҳмид билан суҳбатлашди.

— Қуръа ҳақида нима дея оласиз?

— Авваламбор Малайзиядаги қуръа маросимида бўлиб турганимдан мамнунман. Шу билан бирга ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Қуръага келадиган бўлсак, адолатли бўлди. Гуруҳда барча жамоалар тенг кучга эга. Кўп жамоалар яхши тайёргарликка эга. Чунки улар шу босқичга етиб келишган. Умид қиламанки, яхши футбол кўрамиз.

— Бунгача «Андижон» клуби ҳақида нималарни биласиз?

— Ўзбекистон футболи ҳақида гапирганда кўп баҳрайнликлар бу борада турли хил хотираларга эга. Айниқса, 2004 йилги Осиё Кубогини айтиш мумкин. Ўзбекистон термасини ютиб ярим финалга чиққанмиз. Шунингдек, Ўзбекистон ажойиб мамлакат, меҳмондўстлиги билан ҳам танилган. Шунинг учун Худо хоҳласа, Ўзбекистонда бўлиш жуда ёқимли. Қолаверса, Ўзбекистон клублари ҳақида кўпроқ билиб борамиз.

— Қуръада сиз ўйлаган рақиблар дуч келдими?

— Тўғрисини айтганда, мен бирорта жамоа номини топиш ҳақида ўйламагандим. Шунчаки, қуръадан баҳраманд бўлишни ўйладим. Чунки бу тадбирда бир-биримиз ҳақимизда кўпроқ ўрганамиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 12:17, 16.08.2025.
Ўқилди: 1519 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [13382]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3666]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3257]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2760]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2586]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2420]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2240]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2074]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1928]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.