Кириш Регистрация

Гвардиола: «Бундай шароитда соғлом рақобат ва жанговар руҳни яратиш қийин»

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоадаги кўп сонли футболчилар уни хурсанд қилмаётганини тан олди.

Испаниялик мутахассиснинг сўзларига кўра, баъзи етакчилар нафақат бошланғич таркибга, балки қайдномага ҳам кира олмаётган шароитда соғлом рақобат бўлиши мумкин эмас.

"Барча турнирлар учун катта қайдномамиз бўлишини ёқтираман, аммо кимнингдир таркибдан ташқарида қолишини истамайман - бундай шароитда соғлом рақобат ва жанговар руҳни яратиш қийин," - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради The Guardian.

Пеп АПЛнинг биринчи турида турли сабабларга кўра Родри, Фил Фоден, Илкай Гюндоган ва бошқаларнинг хизматларидан воз кечишга мажбур бўлганини эслатди. Гвардиоланинг қўшимча қилишича, клуб таркибни қисқартириш масаласини ҳал қилади.

АПЛ 1-турида "Сити" сафарда "Вулверхэмптон"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 05:56, 17.08.2025.
Ўқилди: 1075 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3928]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3592]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3496]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3381]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2997]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2189]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2176]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2068]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1973]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик