Франциянинг «ПСЖ» клуби бош мураббийи Луис Энрике жамоанинг янги футболчиси Иля Забарнийнинг «Нант»га қарши бўлиб ўтадиган Франция чемпионатининг биринчи тури доирасидаги ўйинда майдонга тушиши ҳақида гапирди.
"Иля майдонга тушадими? Балки, у бу ўйин учун футболчилар рўйхатида бўлар. Ҳимоячи - бу жуда қийин позиция.
Бизда бу футболчиларга жуда юқори талаблар қўйилади", - дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради RMC Sport.













