"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри Ла Лига 1-туридан ўрин олган "Мальорка"га (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Шубҳасиз, биз мавсумни ғалаба билан бошлашни хоҳлагандик - бунга эришдик. Шу билан бирга, ўйлашимча, рақибнинг иккита қизил карточкаси ўйинимизга таъсир қилди - темп пасайди, биз ўзимизни жуда қулай ҳис қила бошладик," - деди Педри интервьюда.













