Кириш Регистрация

Давид Райя: "Ўйинимиз сифати яхши эмасди"

Баҳо:
+ | -

Давид Райя "МЮ"га қарши ўйинда "Арсенал"нинг ўйинидан норози бўлди.

Микель Артета жамоаси АПЛ 1-турида сафарда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди (1:0).

"Ўйин сифати яхши эмасди. Тўпни яхши назорат қилмадик, ҳимояда яхши ўйнай олмадик, шунинг учун бу оғир баҳс бўлди. Биринчи бўлимда бурчак тўпидан сўнг гол урдик ва шундан сўнг охиригача ҳимояда ўйналик. Гол ўтказиб юбормаганимиз учун йигитларга раҳмат. Ютқазишимиз мумкинлигини биламиз, аммо футбол шунақа. Бу каби ўйинларда уч очко муҳим.

Куньянинг зарбасини қайтариш осон бўлмади. Тўғриси, буни қандай қилганимни билмайман, тўп оёқларимга жуда яқин эди. Ўзимнинг сейвим билан жамоага уч очко келтиришга ёрдам берганимдан хурсандман," - деди "Арсенал" дарвозабони Sky Sports’га берган интервьюсида.

Киритилди: 06:04, 18.08.2025.
Ўқилди: 713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.