Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 58-ўринни сақлаб қолди

Баҳо:
+-1 | -

ФИФА бугун терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон терма жамоаси аввалги ойдаги 58-ўрнини сақлаб қолди.

Хабарингиз бор, терма жамоамиз ЖЧ-2014 саралашининг Жанубий Кореяга қарши баҳсида мағлубиятга учраган бўлса, Қатар устидан зафар қучди. Хитой билан ўртоқлик ўйини ҳам жамоамизга маълум очколарни келтирди. Натижада терма жамоамиз ҳисобидаги очколар сони 13 очкога ошди.

ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Эрон бирданига 15 поғона юқорига кўтарилиб, 52-ўринга чиқиб олди. Натижада Ўзбекистоннинг Осиё қитъасида 5-ўринга тушиб қолди. Япония 37 (5та ўрин пастлаган), Австралия 40 (+7) ва Жанубий Корея (-3) терма жамоаси 43-ўринни эгаллаб туришибди. Плей-оффдаги рақибимиз Иордания эса 1 поғона пастлаб, 76-ўринга жойлашди.

Осиё кубоги-2015 саралаш гуруҳидаги рақибларимиз қуйидаги ўринларда қайд этилишган: БАА — 85 (+2), Вьетнам — 145 (-12) ва Гонконг — 148 (-1).

Рейтингни Испания терма жамоаси бошқариб турибди. Испанлар иккинчи ўриндаги Германияни 259 баллга ортда қолдиришган. Колумбия эса бирданига 4 поғона кўтарилиб, 3-ўринга чиқиб олди. Бразилия эса 13-ўрин "сакраб", 9-ўринга чиқиб олди. Россия терма жамоаси эса 6 поғона пастлади ва 17-ўринни банд этди.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан ФИФА сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:04, 04.07.2013.
Ўқилди: 8611 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3894]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3419]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3023]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2981]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2784]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2776]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2465]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2408]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2358]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2109]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик