Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Кунде: "Абидалнинг рекордини янгилай оламан"

Баҳо:
+ | -

Жюль Кунде "Барселона" билан шартномасини узайтиргани ҳақида фикр билдирди.

Ҳимоячи аввалроқ клуб билан шартномасини 2030 йилгача узайтирганди.

"Шартномамни узайтирганимдан жуда хурсандман. Бу жуда осон эди. Мен жуда хурсандман, мен ва клуб учун келишувга эришиш осон бўлди.

Улар айтганидек, мукаммалликнинг чегараси йўқ. Бу менинг мақсадим. Биз ҳар бир соврин учун курашадиган клубда эканлигимиздан бахтиёрмиз. Ўтган мавсумдагидан ҳам кўпроқ ғалаба қозонишга интиламиз. "Барселона" учун жуда кўп ўйин ўтказиш ёқимли. Умид қиламанки, клуб учун энг кўп ўйин ўтказиш бўйича французлар орасида Абидалнинг рекордини янгилай оламан.

- Ўтган мавсумдаги энг ёқимли хотираларингиз қандай?

- Чемпион бўлганимиз "Эспаньол"га қарши дерби, Испания кубоги финалида "Реал"га қарши ўтказилган "Класико" 116-дақиқада гол урганим мен учун алоҳида бўлди.

Мен "Барселона" мухлисларидан миннатдорман, чунки уларнинг қўллаб-қувватлаши ва меҳрини доимо ҳис қилганман. Мен буни ҳар сафар Барселонада сайр қилганимда ҳис қиламан. Мен бундан завқланаман ва буни қадрлайман. Умид қиламанки, биз уларга кўпроқ қувонч келтира оламиз", - деди "Барселона" ҳимоячиси.

Киритилди: 20:27, 21.08.2025.
Ўқилди: 1159 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.