Кириш Регистрация
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи
11/12 15:00 Гамба Осака 2-0 Ратчабури
11/12 15:00 Теп Хань Нам Динь 9-0 Истерн
11/12 17:15 Бейжинг Гуоан 1-2 Макартур
11/12 17:15 Тай По 1-0 Конган Ханой
11/12 17:15 Патхум Юнайтед 0-2 Тампинес Роверс
11/12 17:15 Кая-Илоило 0-1 Поханг Стилерс
13/12 00:45 Лечче - Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна

Педро Родригес: «Фаолиятимни соврин ютиш билан якунламоқчиман»

Баҳо:
+ | -

Яқинда «Лацио» билан шартномаси муддатини яна бир йилга узайтирган клуб фахрийси Педро Родригес фаолиятини сов­риндор сифатида якунламоқчи. 28 июль куни 38 ёшни қаршилаган испаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи El Dia de Tenerife нашрига берган интервьюсида шу ҳақда гапиришдан ташқари, «Олтин тўп»-2025ни ким олиши кераклиги ва албатта, «Барселона» билан боғлиқ  хотиралари юзасидан гапирди.

«Олтин тўп» сўрови

- Менга қолса, бу йил «Олтин тўп»ни «Барселона» тарбияланувчиси Педрига берардим. Тўғри, якунланган мавсум Ламин Ямал, Дембеле ва Рафинья каби иқтидорли футболчилар ҳам мукофотга лойиқ ўйин намойиш этишди. Лекин бу рақобатда Педри ғалаба қозонишини истардим, барибир. Футбол элитаси Педри тимсолида Тенерифе ва Канар оролларидан чиққан, майдонда ҳар доим борини берадиган яна бир юлдузча билан бойигани биз учун катта шараф уйғотади. Унинг айни пайт ўз позицияси бўйича дунёдаги энг кучли ижрочи эканлигига шубҳам йўқ.

Нико Уильямснинг ўхшамаган трансфери

- Нико келажаги буюк футболчилар қаторида эътироф этилмоқда ва у бунга лойиқ. Афсуски, футболга алоқаси йўқ сабаблар оқибатида трансфери амалга ошмади. Нико Испания терма жамоасининг бир қисми саналган «Барса» футболчилари билан яхши муносабатда ва клуб ўйинига ўзгача жозиба қўша оларди. Ишончим комил, қачондир ушбу масала яна кўтарилса, томонлар муваффақиятли битим бўйича ечим топишади, албатта.

Фаолиятининг якуний қисми

- Айни пайт «Лацио»даги сўнгги мавсумдан тўлиқ роҳатланишни ўйлаяпман. Мавсум бошиданоқ юқори ўринларда боришимизни истардим. Зеро, фаолиятимни соврин ютган ҳолда якунламоқчиман. Биламан, бу осон эмас, лекин имконият бор экан, орзу рўёби йўлида қўлдан келганича ҳаракат қиламан. Асосийси, яқинларим катта футболдаги сўнгги ўйинларимдан чинакамига завқланишса, бас. Агар улар якунда мени шоҳсупада кўришса, нур устига аъло нур. Бутсаларимни михга илганимдан кейин ҳам футболга дахлдор қандайдир иш билан шуғулланмоқчиман.

«Барса»даги илк кунлар хотираси

- Гвардиола ўз хонасига чақириб, Эскерро бетоблиги ва унинг ўрнига майдонга тушишга тайёргарлик кўришимни айт­ганида, қандай ҳолатга тушганим эсимда. Очиғи, аввалига бунга ишонмадим, бироз ҳаяжонландим, кейин дарҳол оиламга қўнғироқ қилиб, хушхабарни етказдим. Шу тариқа яқинларим ўйинимни жонли эфирда томоша қилиш учун Абадесда жамланишди. «Барселона»даги дебютим? О, буни унутиш мумкинми? Ахир ўшанда кимсан Самуэль Это'О ўрнига майдонга тушгандим - бир умрлик унутилмас лаҳзалар...

«Барселона» эволюцияси

- Мен билан бирга ўйнаган баъзи йигитлар элит даражага чиқишди, айримлари эса йўқ. Умуман, ажойиб футболчилар гуруҳи йиғилганди - Пике, Виктор Вальдес, Жованни дос Сантос, Боян Кркич... Айрим футболчиларнинг юқори босимга бардош беролмаганлари бошқа масала. Зеро, футболда кимларнидир ишлари юришади, баъзилар эса катта қийинчиликларга дуч келишади.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 07:00, 24.08.2025.
Ўқилди: 1036 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.