Кириш Регистрация

Гвардиола ҳимоя чизиғидаги муаммоларни ҳал қилиш учун ўз принципларидан воз кечмоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳимоя чизиғидаги муаммоларни ҳал қилиш учун ўз принципларидан воз кечмоқчи эмаслигини айтди.

Ҳимоядаги қийинчиликлар "шаҳарликлар"нинг ўтган мавсумдаги муваффақиятсизлиги сабабларидан бири бўлди. Премьер-лига 2-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га (0:2) қарши кечган сўнгги ўйинда муаммолар яна бир бор намоён бўлди.

"Мен юқори мудофаа чизиғидан воз кечаман деб ўйламайман. Кўп йиллардан бери шундай тажовузкор ўйнашни ёқтираман. Баъзида "Тоттенхэм" билан ўйиндаги каби муваффақиятсизликлар бўлиб туради. Биринчи гол урилган вазиятда барчасини сантиметрлар ҳал қилди. Аммо биз буни давом эттирамиз. Албатта, вазиятга қараб мослашамиз, мен содда эмасман, аммо ниятимиз аввалгидек - ҳар доимгидек тажовузкорона ҳимояланиш," - деди Гвардиола.

31 август куни "Манчестер Сити" АПЛ 3-турида "Брайтон" меҳмони бўлади.

Киритилди: 12:11, 25.08.2025.
Ўқилди: 2458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик