"Интер" 8 ой ичидаги энг йирик ғалабасини қўлга киритди.
Кристиан Киву бошчилигидаги жамоа А Сериянинг 1-турида "Торино"ни мағлуб этди (5:0).
Маркус Тюрам дубль қайд этган бўлса, Лаутаро Мартинес ва Алессандро Бастони биттадан гол ва ассистга муаллифлик қилди.
2024 йил декабрь ойида "Интер" Италия чемпионатининг 16-турида сафарда "Лацио"ни 6:0 ҳисобида мағлуб этганди.













