Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Равшан Эрматов: «Наҳотки тажрибали мураббий қоидани билмаса?»

Баҳо:
+ | -

Олий лига биринчи даврасининг энг марказий учрашуви кеча Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтди. Ҳар иккала бўлимда дарвозалар томон белгиланган биттадан пенальти учрашувнинг дуранг билан интиҳо топишига сабаб бўлди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган "Бунёдкор" мураббийи Мурод Отажонов жамоасининг муҳим ўйинда 2 очко йўқотганини ҳакамнинг хатоси билан изоҳлади. Унинг фикрича, ўйин бош ҳаками Равшан Эрматов ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Локомотив" дарвозаси томон пенальти белгилаши керак эди.

"Бунёдкор" футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан тепган тўп "Локомотив" ҳимоячисининг қўлига теккан вазиятда пенальти бормиди? Нима учун пенальти белгиланмади? Ушбу ҳолат бўйича ўйинни бошқариб борган ҳакамнинг фикрини билиш мақсадида Равшан Эрматовга мурожаат қилдик.

"Бугунги кунда ҳаттоки мухлислар ҳам яхши биладиган қўл билан боғлиқ бўлган футбол қоидасини наҳотки юқори савияли мутахассис Мурод Отажонов билмаса? “Бунёдкор” мураббийи эътироз билдирган вазиятга эътибор қаратадиган бўлсак, биринчидан, зарба берилаётган пайтда "Локомотив" футболчиси тескари қараб турганди ва у тўпни кўрмади. Иккинчидан, футболчининг қўли табиий ҳолатда эди. Ва энг асосийси, ўйинчи атайлаб қўли билан тўпга ўйнамади, аксинча тўп кучли зарба оқибатида яқин масофадан унинг қўлига келиб тегди. Бундай ҳолатда нафақат пенальти, балки майдоннинг бошқа жойларида ҳам жарима зарбасини белгилаш нотўғри бўлади.

Мен ҳам оддий инсонман. Албатта, менда ҳам хато-камчиликлар бўлиб туради. Лекин мен қилган хатоларимда бировни айбдор қилмайман. Хатоларимни ўрганиб чиқиб, машғулотларда уларнинг устида ишлаб, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламан. Афсуски, баъзи бир мураббийларга ўйин давомида тактика ва таркиб билан боғлиқ хатоларни тан олиш учун мардлик етишмайди ва айбни ўзидан қидирмасдан, четдан ахтаришга ҳаракат қилади”, дейди ФИФА рефериси Равшан Эрматов.

Олимхўжа Бўронов суҳбатлашди

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:51, 05.07.2013.
Ўқилди: 14984 марта.
Фикрлар: 70 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.