Кириш Регистрация

Англия лига кубоги. «Манчестер Юнайтед» тўртинчи дивизион клубига ютқазиб, мусобақани тарк этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия лига кубоги 2-раундидан ўрин олган баҳс «Гримсби Таун» (Англиянинг 4-дивизиони) ҳамда «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Учрашув Клиторпс шаҳридаги 9546 томошабинга мўлжалланган «Бланделл Парк» стадионида ўтказилди.

Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса мезбонлар аниқроқ ҳаракат қилишди — 12:11.

22-дақиқада мезбонлар яримҳимоячиси Чарльз Вернам ҳисобни очди. 30-дақиқада ҳимоячи Тайрелл Уоррен «Гримсби Таун» устунлигини икки баробарга оширди.

75-дақиқада «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Брайан Мбемо бир гол билан жавоб қайтарган бўлса, 89-дақиқада ҳимоячи Гарри Магуайр ҳисобни тенглаштирди.

Пенальтилар сериясида жами 26 зарба ижро этилди, ҳал қилувчи зарбани Мбемо голга айлантира олмади.

Турнирнинг амалдаги ғолиби «Ньюкасл» бўлиб, жамоа ўтган мавсум финалида «Ливерпуль»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Англия лига кубоги. 2-босқич
27 август 2025 йил, чоршанба.
Гримсби Таун (Клиторпс) — Манчестер Юнайтед (Манчестер) - 2:2
Пенальтилар серияси — 12 : 11
Голлар: 1:0 — Вернам, 22', 2:0 — Уоррен, 30', 2:1 — Мбемо, 75', 2:2 — Магуайр, 89'

Манба: championat.com
Киритилди: 06:26, 28.08.2025.
Ўқилди: 2571 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик