Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Одил Ҳамробеков: «Менимча, эртага савияли ўйин гувоҳи бўламиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Одил Ҳамробеков “CAFA Nations Cup” мусобақаси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Эрондаги фаолиятим яхши бошланди. Албатта, бу футболчи учун қувонарли. У ердан келиб, миллий терма жамоа машғулотларига қўшилдим. Бугундан мусобақага тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

“Терма жамоалар марказида”даги барча шароитлар яхши, футболчилар учун барча қулайликлар мавжуд. Умуман олганда мусобақага тайёргарлик кўриш учун барчаси яратилиб берилган.

Олдимизга қўйилган жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддаладик. Эндиликда мундиалда муносиб иштирок этиш учун яхши тайёргарлик кўришимиз керак.

Дастлабки ўйинларда етакчи легионер футболчиларнинг йўқлиги қанчалик таъсир қилишини вақт кўрсатади. Уларнинг ўрнида ўйнадиганлар учун бу яхши имконият бўлиши мумкин.

Ўмон — яхши шаклланган жамоа. Айтиш мумкинки, натижалари, совринлари билан мақтана олмаса ҳам рақибларига жиддий қаршилик кўрсата олиши билан ном қозонган.

Ҳозир улар Карлуш Кейруш қўл остида янада жиддий жамоага айланиб бормоқда. Менимча, эртага яхши савиядаги ўйин гувоҳи бўламиз.

Миллий терма жамоа бош мураббийлиги ҳақида расман тасдиқлангандан кейин гапирсак, тўғри бўлади. Ҳозирги кунда Темур Тоҳирович (Кападзе) бош мураббийимиз ҳисобланади. Айнан унинг кўрсатмалари билан турнирга тайёргарлик кўряпмиз”, — деди Ҳамробеков ЎФА матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 23:12, 28.08.2025.
Ўқилди: 1166 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.