"Манчестер Сити" спорт директори Угу Виана Чемпионлар лигаси умумий босқичига қуръа ташлаш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Хосеп Гвардиола жамоасига Мадриднинг "Реал," Дортмунднинг "Боруссия," "Байер," "Вильярреал," "Наполи," "Будё-Глимт," "Галатасарой" ва "Монако" клублари рақиблик қилади.
"Яхши ўйинлар кўп, - деб ҳисоблайди Виана. - Ижобий жиҳати шундаки, биз узоқ масофаларга учишдан қутулиб қолдик. Бу тақвимдаги ўйинлар сонини ҳисобга олган ҳолда муҳимдир. Сентьябрдан бошлаб жуда кўп ўйинлар бўлади - бу биз учун жиддий синов. Яхшиямки, узоққа учишга тўғри келмайди," - дея португалиялик функционернинг сўзларини келтиради City Report.













