"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар лигасининг умумий босқичига қуръа ташлаш натижалари ҳақида гапирди. Мюнхенликлар "Челси", "ПСЖ", "Брюгге", "Арсенал", "Спортинг", "ПСВ", "Юнион Сент-Жиллуаз" ва "Пафос" билан учрашади.
"Челси" ҳар доим кучли жамоа, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Шунингдек, "ПСЖ"ни кўп учрашувларимиздан бери яхши биламиз - энг яхшилар билан ўйнаш ёқимли.
"Брюгге" саралаш босқичидан осонликча ўтди ва мураббийимиз бизни ушбу ўйинга ҳам яхши тайёрлайди", - дея Нойернинг сўзларини келтиради Bayern Germany.













