Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Ўмон Тошкентга 26 футболчи билан келди

Баҳо:
+ | -

Марказий Осиё футбол ассоциацияси кубогида иштирок этиш учун Ўмон терма жамоаси Тошкентга етиб келди.

Бугунгача жамоа португалиялик мураббий Карлуш Кейруш бошчилигида Туркияда "Фенербахче" клуби базасида 8 кун давомида йиғин ўтказди.

Йиғинда асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига қаратилди. Чунки футболчилар янги мавсум олдидан клублари билан етарли машғулот ўтказмаган ва маҳаллий чемпионатда ҳам бор-йўғи битта тур ўтказилган эди. Карлуш Кейруш Instagram орқали "Азиз мухлислар, футболчилар ва мураббийлар штаби! Бирлашиш вақти келди. Эгоизмга ёки орзу-умидимизни қўллаб-қувватламайдиганларга ўрин йўқ. Ҳушёр бўлинг, чодир ичидаги сохта дўст мингта ташқи душмандан ҳам хавфлироқ", — деб ёзди.

Тошкентга келган Ўмон терма жамоаси рўйхатида 26 нафар футболчи бор:

Дарвозабонлар — Иброҳим Муҳайний, Файз ар-Рашидий, Билол ал-Балуший, Аҳмад ар-Руваҳий.

Ҳимоячилар — Аҳмад ал-Каъбий, Али ал-Бусаъидий, Маҳмуд ал-Мушайфирий, Мусъаб аш-Шақсий, Амжад ал-Ҳорисий, Соний ар-Рашидий, Ғоним ал-Ҳубший.

Яримҳимоячилар — Султон Бадр ал-Марзуқий, Оҳод ал-Ҳубший, Мусъаб ал-Маъморий, Ҳориб ас-Саъдий, Аршад ал-Алавий, Абдуллоҳ Фаввоз Арафа, Хотам ар-Руваҳий, Зоҳир ал-Ағбарий, Жамил ал-Яҳмадий, Аҳмад ар-Рийомий, Носир ар-Руваҳий, Салоҳ ал-Яҳёий.

Ҳужумчилар — Муҳаммад бин Муборак ал-Ғофирий, ал-Мунзир ал-Алавий.

Ўзбекистонга қарши илк учрашувдан кейин жамоага яна уч футболчи — Мухсин ал-Ғассоний, Холид ал-Брийкий ва Абдурраҳмон ал-Мушайфирий қўшилади. Шунингдек, Исом ас-Субҳий ҳам келиши мумкин, аммо бу унинг клуби — Ироқнинг "Қува ал-Жавийя" жамоаси розилигига боғлиқ.

Бу Ўмон миллий терма жамоасининг Тошкентга тўртинчи ташрифидир. Биринчи марта жамоа 2002 йилги ЖЧ саралашида доирасида Тошкентда Ўзбекистонга 0:5 ҳисобида ютқазган.

2014 йил 27 ва 29 май кунлари ўмонликлар Ўзбекистон меҳмони бўлган: аввал Олмалиқда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган (гол муаллифи — Аҳмад бин Муборак Кану), кейин эса Тошкентдаги "Жар" стадионида 1:0 ҳисобида (гол муаллифи — Ийд ал-Форсий) ғалаба қозонган. Кейинги ташриф эса икки йил олдин Марказий Осиё чемпионатида бўлиб ўтган ва ўша учрашувда Ўзбекистон 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:08, 29.08.2025.
Ўқилди: 1602 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.