Кириш Регистрация

Футзал. ХХIХ миллий чемпионат эшик қоқмоқда...

Баҳо:
+ | -

Мамлакат миллий чемпионати – футзал бўйича Олий лига баҳслари бошланишига тўрт кун қолди. ХХIХ миллий чемпионат янги тузилган Ўзбекистон футзал федерацияси шафелиги остида ўтказилади. 2025/2026-йилги мавсум Олий лига мусобақасида 12 та жамоа иштирок этади. Булар – BMB (Жиззах), “Oil Star” (Бухоро), “Локомотив” (Тошкент), ОКМК (Олмалиқ), “Бунёдкор” (Тошкент), “Максам-Чирчиқ” (Тошкент вилояти), “Динамо” (Самарқанд), “Насаф” (Қарши), “Сурхон” (Термиз), SQB (Тошкент), “Қизилқум” (Навоий) ва “Нефтчи” (Фарғона) жамоаларидир.

Янги мавсумга тайёргарлик ишлари авжида. Аксарият ишлар футзал соҳасида илк марта ташкиллаштирилмоқда: биринчи марта футзал чемпионатининг интроси тайёрланяпти, биринчи марта жамоалар фотосессиядан ўтказилмоқда, биринчи марта чемпионатнинг барча учрашувларини ЎФФнинг YouTube каналидан, жонли эфирда, шарҳи билан узатиш ҳаракатидамиз...

Эртага Олий лига жамоалари учун муддати ўн кунга узайтирилган хорижлик ўйинчиларни қўшиб олиш трансфер ойнаси ёпилади. Айни пайтда Лиганинг 12 та футзал жамоасидан 8 тасида легионер ўйинчилар бор. Мавсум учрашувлари жуда муросасиз, кескин курашлар остида ўтиши кутиляпти. Чемпионлик, совринли ўринлар учун курашадиган жамоалар сони ошган.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 11:22, 29.08.2025.
Ўқилди: 1090 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик