Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Хаби Алонсо: «Танаффус олдидан ижобий натижага эришмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

«Мадрид» бош мураббийи 30 август куни «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг учинчи тур учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказди.

Ўйин ҳақида
«Биз мавсумга тайёргарликнинг дастлабки учта учрашувдан иборат деярли якуний босқичини юқори нота билан якунламоқчимиз. «Овьедо»га қарши ўйинда олға қадам ташладик, энди «Мальорка»га қарши яна бир қадам ташлаб, ўз майдонимизда яхши ўйин кўрсатишни истаймиз. Биз мухлислар жамоадан мамнун бўлишини, танаффус олдидан ижобий натижага эришишни хоҳлаймиз».

Чемпионлар Лигаси қуръаси ҳақида
«Рақиблар бизга мотивация беради. Қозоғистонга сафар — бу маълум маънода чақириқ. Қандай ишонч билан бундан чиқишимизни кўрамиз. Бу ўзгача ҳолат. Биз логистикани иложи борича қулай қилишимиз керак бўлади».

Себальос ҳақида
«Мен у билан гаплашдим, ҳеч нарса ўзгармаган. У шу ерда, жамоамизнинг бир қисми. Дани жамоа билан бўлганидан хурсандман. Барча тафсилотларни ўзи яхшироқ айтса керак, аммо қарор охиргидек кўринади».

Вальверде ҳақида
«Мен Федени жуда яхши кўряпман. У жамоанинг асосий ўйинчиси ва етакчиси. Буни майдонда кўрсатмоқда ва шерикларига илҳом беради. Унинг илк ўйинлари Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида омадли ўтди, ҳозир ҳам ҳеч нарса ўзгармаган. У ҳар қандай ўйин услубига мослаша олади. Биз унга яқинда иш бошладик, лекин ундан жуда мамнунман».

Винисиус ҳақида
«Мен Винидан жуда мамнунман. Бу ҳақда яқинда «Овьедо»га қарши ўйиндан сўнг ҳам айтгандим. У захирадан майдонга тушиб, жамоага таъсир кўрсата олишини кўрсатди. Ундан аъло мавсум ўтказишини истайман. Биз эндигина бошладик, ҳар бир ўйинчи муҳим. У «Мадрид»да қила олган ишларини ва биз ундан бу мавсумда нима кутмоқдамиз, ҳисобга олсак, у асосий ўйинчига айланади».

«Бизда асосий таркибдан 25 нафар футболчи ва «Кастилья»дан бир нечта ўйинчи бор. Асосийси — жамоавий руҳ, ҳар бир ўйинчи бу ерда ўз ҳиссасини қўшишга келганига ва унда имконият борлигига ишониши. Бу бирдамлик ва ишонч асосий пойдевор ҳисобланади. Ҳар бир ўйинчи муҳим. Вини муҳим, Вальверде муҳим, Куртуа муҳим. Ҳар бири жуда муҳим».

Камавинга ҳақида
«Мен унинг қайтиб келишини ортиқча сабрсизлик билан кутяпман. Унда мен кўрмоқчи бўлган барқарорлик йўқ эди. Аммо у жамоага ўз ҳиссасини қўшади, чунки замонавий футболчида бўлиши керак бўлган кўп фазилатларга эга. У динамик ва ўзига мос ўрин топади. Бундан ташқари, жамоадошлари уни жуда яхши кўришади».

Хёйсен ҳақида
«Ҳар ким ҳаммасини қила билиши керак. Дин бизга жуда кўп ёрдам бермоқда. Унинг ҳимоядаги танаффуслари, оралиқ ва узоқ пасларни топиб бериш маҳоратлари бор. Дин клуб учун стратегик жиҳатдан муҳим трансфер. Қанча яхшироқ чизиқларни боғласак, ўйинимиз шунча мувозанатли ва барқарор бўлади».

Родригонинг позицияси ҳақида
«У турли позицияларда ўйнаган. Эсимда, уни «9»-рақам ва «10»-рақамда кўргандим. Ўтган йили у ўнг қанотда тўп сурди. Лекин менимча, у чап вингер сифатида аъло ўйнайди. Бир неча ўйинларда кам майдонга тушганидан сўнг, жамоанинг динамикасини ҳис қилиши унга муҳим эди».

«Мадрид» футболчилари терма жамоада
«Қайси футболчиларни чақиришни Луис де ла Фуэнте ҳал қилади ва мен унинг қарорини ҳурмат қиламан. Келажакда биз терма жамоага кўпроқ ўйинчи бероламиз, деб умид қиламан, бу биз учун ҳам фойда келтиради. Карвахалнинг терма жамоага қайтганидан хурсандман».

Манба: fondoruso.ru
Киритилди: 15:02, 30.08.2025.
Ўқилди: 1091 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3726]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2842]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1988]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1864]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1834]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1583]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1544]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1472]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1460]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1316]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.