Германия чемпионатининг 2-турида “Бавария” сафарда “Аугсбург”га қарши ўйнади.
Голларга бой кечган ўйинда Мюнхен клуби 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Винсен Компани жамоаси сафида голлар Гнабри, Диас ва Олисе ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, “Бавария” очколари сонини 6тага етказиб, пешқадамга айланиб олди. “Аугсбург” 3 очкога эга.
Бундеслига. 2-тур
“Аугсбург” – “Бавария” 2:3э
Голлар: Якич 53, Кёмюр 76 – Гнабри 28, Диас 45+4, Олисе 48













