Эрик тен Хаг "Баер"ни тарк этмоқда.
Немис клуби ва бош мураббий хайрлашишга қарор қилди, дея хабар бермоқда журналист Флориан Плеттенберг.
Жамоанинг бугунги эрталабки машғулоти ҳам қолдирилди.
Аввалроқ "Байер" Бундеслиганинг дастлабки икки ўйинида ғалаба қозона олмаганди. Тен Хаг жамоаси "Ҳоффенҳайм"га ютқазди (1:2) ва "Вердер" билан дуранг ўйнади (3:3).













