Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Деле Алли «Комо» билан шартномани бекор қилди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Деле Алли энди Италиянинг «Комо» жамоаси сафида тўп сурмайди. BBC хабарига кўра, футболчи ва клуб шартномани муддатидан олдин бекор қилишга келишиб олди. «Тоттенхэм»нинг собиқ ўйинчиси 2025 йил январь ойида жамоага қўшилган эди.

Деле Алли «Комо» сафида фақат бир ўйинда майдонга тушди. 2024/2025 йилги мавсумнинг А Серия 29-туридаги учрашувда (1:2) у 81-дақиқада захирасидан майдонга тушди ва 90+1-дақиқада тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Шундан кейин у бошқа ўйинларда майдонга чиқмади, янги мавсумда эса умуман қайдномага киритилмади.

Шу тариқа, 29 ёшли ярим ҳимоячи эркин агентга айланади. Аввалроқ, Алли 2024 йилнинг июлидан 2025 йил январга қадар «Эвертон»дан кетганидан кейин беш ойдан ортиқ вақт клубсиз қолганди. Фаолиятининг энг юқори чўққисида футболчи Transfermarkt портали томонидан 100 млн еврога баҳоланган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:56, 02.09.2025.
Ўқилди: 755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.