Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Беккер клубини ўзгартирди

Баҳо:
+ | -

Шеральдо Беккер "Реал Сосьедад"дан "Осасуна"га ўтди.

30 ёшли ҳужумчи "Осасуна" билан икки йиллик шартнома имзолади, уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд.

Маълум қилинишича, "Осасуна" "Сосьедад"га футболчининг ўйин кўрсаткичларига қараб маълум миқдорда тўлов амалга оширади.

Шунингдек, шартномада Шеральдо Беккер учун 10 миллион евролик товон пули ҳам белгиланган.

Ўтган мавсумда Беккер Ла Лигада "Реал Сосьедад" учун 22 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма бажарган.

Киритилди: 12:53, 02.09.2025.
Ўқилди: 969 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.