Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Андрей Лунин жароҳати сабаб Украина терма жамоаси йиғинини тарк этди.
26 ёшли голкипернинг ҳозирча қандай жароҳат олгани аниқ эмас. У Мадридга қайтади ва тиббий кўрикдан ўтказилади.
Лунин бу мавсумда ҳали бирорта ўйинда майдонга тушмаган.













