Кириш Регистрация

"Тоттенхэм" ҳали ҳамон ўз хавбекини сотишга умид қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳамон ярим ҳимоячи Ив Биссумани трансфер ойнаси очиқ бўлган мамлакат клубига сотишга тайёр. Бу ҳақда Sky Sports ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Биссума уч йил муқаддам, 2022 йилда "Брайтон"дан "Тоттенхэм" таркибига қўшилганди. У "чайкалар" сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келаётганди.

Аввалроқ, хавбек "шпорлар"нинг Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритилмаганди. Жорий мавсумда малилик футболчи "Тоттенхэм" сафида майдонга тушмаган. Transfermarkt портали уни 25 млн еврога баҳоламоқда. Унинг клуб билан шартномаси яна бир йилга мўлжалланган.

Киритилди: 23:24, 03.09.2025.
Ўқилди: 797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.