"Манчестер Сити" ва Англия терма жамоасининг собиқ марказий ҳимоячиси Жулиан Лескотт Юго Экитикенинг "Ливерпуль"даги келажаги ҳақида фикр билдирди.
Экспертнинг тахмин қилишича, "қизиллар" устози Арне Слот рекорд миқдорга трансфер қилинган Александр Исакни марказий ҳужумда асосий футболчи сифатида кўради. Экитике эса нисбатан Коди Гакпо ва айнан Исак билан рақобатлашади.
Мавсумда жуда кўп ўйинлар борлиги сабабли 23 ёшли Экитикеда етарлича ўйин амалиёти бўлишига ишонишмоқда.
Юго янги мавсумда 4 та ўйинда 3 та гол уриб, 1 та ассист берди.













