"Барселона" ҳужумчиси Давид Вилья "Атлетико" клуби қизиқиш доирасига кирган, деб ёзади Mundo Deportivo.
Клуб "Барселона" билан ушбу трансфер юзасидан музокараларни келаси ҳафтадан бошлаши кутилмоқда.
Аввалроқ 31 ёшли ҳужумчига "Арсенал", "Фиорентина" ва "Тоттенхэм" ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.