"Вест Хэм Юнайтед" ҳимоячиси Аарон Ван-Биссака халқаро фаолиятини Конго ДР терма жамоасида давом эттиришга қарор қилди.
27 ёшли футболчи бунгача Англия U-20 ва U-21 терма жамоаларида ўйнаган. Шунингдек, у Конго ДР U-20 терма жамоаси сафида ҳам бир марта ўйнаган.
Ван-Биссака фаолиятини "Кристал Пэлас"да бошлаган ва 2019 йилда "МЮ"га 50 миллион фунт стерлингга сотилган. 2024 йилда футболчи "Вест Хэм"га ўтди.













