Душан Влахович кетма-кет бешта расмий ўйинда гол урди.
Бугун Сербия терма жамоаси форварди ЖЧ-2026 саралашида Латвия (1:0) дарвозасини ишғол қилди.
Бунгача у "Ювентус" сафида кетма-кет тўрт марта гол урган: "Женоа" ва "Парма" - А Серияда, "Манчестер Сити" ва "Видад" - клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида.













