Лондоннинг «Челси» клуби «Астон Вилла» ҳужумчиси Кристиан Бентеке учун таклиф жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, «ПСЖ» Эдинсон Кавани билан келишувга эришгач, «Челси» эътборини Кристиан Бентекега қаратган. клуб бош мураббийи Моуриньо 22 ёшли футболчини муносиб номзод сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчига шунингдек«Тоттенҳэм» ва «Ливерпуль» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.