Кириш Регистрация

Тьяго Мотта "Байер" бошқарувини қўлга олса, "Ювентус" катта маблағ тежаб қолади

Баҳо:
+ | -

"Байер" Тьяго Моттани мураббийликка таклиф қилмоқчи.

Tuttosport хабарига кўра, леверкузенликлар воситачилар орқали "Ювентус"нинг собиқ бош мураббийи билан боғланган. Музокаралар кетяпти.

Агар 43 ёшли мутахассис немис жамоасини бошқаришга рози бўлса, "бьянконерилар" тахминан 15 миллион евро тежаган бўларди - солиқларни ҳисобга олган ҳолда, 2027 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича Моттага шунча тўлаш керак.

"Ювентус" "Байер" Италия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячисини кўндира олишига умид қилмоқда, аммо бунинг эҳтимоли кам. Мотта бу мавсумда ишга қайтмоқчи эмас.

Киритилди: 08:38, 07.09.2025.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.