ЖЧ-2026 саралаш баҳсида Англия терма жамоаси Сербия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
"Уч шерлар" устози Томас Тухель ушбу учрашув ҳақида гапириб ўтди.
"Биз ўйинни интиқлик билан кутмоқдамиз. Бу ўйин биз учун жиддий синов бўлади. Биз бу қийинчиликка тайёрмиз.
Барча қийинчиликларга мослашиб, уларни енгиб ўтишимиз керак. Кўрамиз, ўйин қандай ўтади, ҳеч қандай башорат қила олмайсиз", - деди германиялик мутахассис матбуот анжумани чоғида.













