Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ўзбекистон — «CAFA Nations Cup-2025» ғолиби!

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон терма жамоаси «CAFA Nations Cup-2025» мусобақаси финалида Эронни мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди.

Ўйин бошланиши биланоқ Эрон майдонда бир киши кам бўлиб қолди. 5-дақиқада Эрон футболчиси Ария Юсуфий қўполлик қилиб, Аббосбек Файзуллаевга бутса тишлари билан орқа томондан тепди ва майдондан четлатилди.

Биринчи бўлимда устунлик Ўзбекистон томонида бўлди, аммо вакилларимизга аниқ зарба етишмади. Иккинчи бўлимда ҳам Эрон ҳимояни кучайтириб, бизга хавфли вазият яратиш учун имконият бермади. Боз устига, ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилаганди, аммо вазиятни қайта томоша қилгач, пенальти бекор қилинди.

Қўшимча бўлимлар эса драматик тус олди. 105+2-да Остон Ўрунов рақиб жарима майдонига ёриб кириб, пенальти ишлади — ҳимоячи уни чалиб йиқиди. Элдор Шомуродов зарба учун нуқтага яқинлашди, аммо у тўпни юқорига тепиб юборди.

Бироқ, Ўзбекистон барибир ғалабани илиб кетди. 120-дақиқада Ҳамраелив ўнг қанотдан етказиб берган тўпни Ҳожиакбар Алижонов бош билан Эрон дарвозасига жойлаб қўйди ва ўйин қаҳрамонга айланди — 1:0!

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий термаси тарихда илк бор «CAFA Nations Cup» совринини ютиб, минтақанинг мутлақ чемпионига айланди!

CAFA Nations Cup-2025. Финал.
Ўзбекистон - Эрон - 1:0. Асосий вақт — 0:0. Қўшимча бўлимлар — 1:0.
Гол: Ҳожиакбар Алижонов (120)
Ноаниқ пенальти: Элдор Шомуродов (105+4, юқорига кетди)
Четлатиш: Ария Юсуфий (5)
Огоҳлантиришлар: Аббос Файзуллаев (72), Ҳожиакбар Алижонов (88), Алибек Давронов (112) — Рамин Резаеян (20)
Ўзбекистон: 1. Уткир Юсупов (35. Владимир Назаров, 54), 3. Ҳожиакбар Алижонов, 23. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Отабек Шукуров (6. Акмал Мозговой, 80), 9. Одилжон Ҳамробеков (8. Жамшид Искандеров, 80), 19. Азиз Турғунбоев (21. Игор Сергеев, 46), 22. Аббосбек Файзуллаев, 27. Дилшод Комилов (30. Алибек Давронов, 102), 14. Элдор Шомуродов, 31. Русланбек Жиянов (11. Остон Ўрунов, 46)
Эрон: 1. Паям Ниёзманд, 5. Али Нематий (28. Абулфазл Жалолӣ, 106), 13. Ҳуссайн Каноний, 18. Аря Юсуфий, 20. Орий Оғасий, 10. Амирҳуссайн Ҳуссайнзода (23. Рамин Резаеян, 16), 14. Саман Қуддус (7. Алиреза Жаҳонбахш, 66), 21. Умид Нурафкан, 26. Муҳаммад Қурбоний (15. Рўзбех Чешмий, 46), 27. Муҳаммад Моҳибиӣ, 24. Шаҳриёр Моғанлу (9. Меҳдӣ Таремӣ, 31)
Бош ҳакам: Нурзатбек Абдуқодиров (Қирғизистон)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:29, 08.09.2025.
Ўқилди: 2811 марта.
Фикрлар: 55 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.