Рикельме Филиппи Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоаси эътиборини тортди.
Бу ҳақда ESPN портали хабар берди.
Манбага кўра, "Палмейрас" ўз ҳужумчиси учун 15 миллион евро олмоқчи. 11 сентябрь куни Бразилияда трансфер ойнаси ёпилади ва яқин соатларда эҳтимолий трансферга бағишланган йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
18 ёшли Рикельме "Палмейрас"да асосий таркибда дебютини фақат шу йилнинг июль ойида ўтказди.













