Молдова терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашида Норвегияга 1:11 ҳисобида мағлуб бўлди.
Норвегия терма жамоаси учун бу ўз тарихидаги энг йирик ғалабанинг такрорланиши бўлди. 1993 йилда шимолликлар 1994-йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида Сан-Марино терма жамоасини 10:0 ҳисобида мағлуб этишган эди. Энди эса норвегияликлар ўша ютуқни яна қайтардилар.
Норвегия терма жамоаси ўтказилган бешта ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, ўн беш очко тўплаган ҳолда ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.













