Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Барчаси Зиданнинг Франция бош мураббийи бўлишини кўрсатмоқда

Баҳо:
+ | -

"L'Équipe" газетаси хабарига кўра, Зинедин Зидан Диде Дешам ўрнига Франция терма жамоаси бош мураббийи бўлишга тайёрланмоқда. Афсона мунтазам равишда Лига 1 ўйинларини, еврокубокларни ва миллий жамоа ўйинларини кузатиб боради. У ўйинлар бўйича керакли қайдларни ёзиб боряпти ва "кўклар" (терма жамоа) нинг ривожланиши учун бир нечта ғояларни тайёрлаб қўйган.

Зизу ҳақидаги гап-сўзлар анчадан бери юради. Энди бу ҳақда "кўклар"нинг ёшлар жамоасида ишлаган Тьерри Анри деярли очиқ гапирди. Зидан Франциянинг бош мураббийи лавозимини мақсад қилганми, деган саволга "Арсенал" афсонаси шундай жавоб берди:

“Нима дейишни ҳам билмайман. Ахир, биз ҳаммамиз терма жамоанинг янги мураббийи ким бўлишини биламиз. Сиз ҳам биласиз, мен ҳам биламан. Ва унга энг яхши тилакларни тилайман”.

Франция матбуоти дарҳол Анри Зидан ҳақида гапирган деб таҳмин қилди. Килиан Мбаппе, "кўклар" сардори, "L'Équipe"га катта интервью берди. У ҳам Зизу ҳақида гапирди:

"Зидан Франция терма жамоасининг кейинги мураббийи сифатида? Ҳеч ким "йўқ" демайди. Фақат унинг ўзи "йўқ" дейиши мумкин. Агар кейинги мураббий у бўлса, ажойиб! Агар бу лавозимни бошқа биров эгалласа ҳам, ажойиб.

Зидан - Франция футболи тарихида деярли барча ҳуқуқларга эга бўлган ягона инсон. Унинг тарихи ягона мисол. Фақат унинг буюклигига қойил қолиш мумкин. Лекин ҳозирги барча француз спортчилари жамоатчилик фикри томонидан деярли йўқ қилинган. Бу шундай ҳақиқатки, у билан келишиш керак".

Келгуси мундиал расман Дешамнинг Франция терма жамоаси бошқарувидаги сўнгги турнири бўлади. У жамоани 2012 йилда қабул қилиб олган ва 2018 йилги Жаҳон чемпионатида жамоани чемпион қилди.

Киритилди: 13:55, 11.09.2025.
Ўқилди: 1055 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.