Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Португалия терма жамоасининг тажрибали собиқ футболчиси Грецияга кўчиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоасининг тажрибали собиқ ярим ҳимоячиси фаолиятини Грецияда давом эттиради.

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 32 ёшли Жоау Мариу фаолиятини Грецияда давом эттиради ва у ерда 2025/26 йилги мавсум охиригача ижара асосида Афинанинг "АЕК" клуби шарафини ҳимоя қилади.

Қайд этилишича, томонлар ўртасида барча зарур ҳужжатлар имзоланган.

Жоау Мариу ўтган йилнинг ёзида "Бешиктош" футболчисига айланганди. Ўшандан бери у Истанбул клуби сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:39, 12.09.2025.
Ўқилди: 837 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик