Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

«Олтин тўп»-2025 учун овоз бериш ҳуқуқидан уч давлат вакиллари маҳрум бўлди

Баҳо:
+7 | -

2025 йилнинг 22 сентябрида бўлиб ўтадиган «Олтин тўп» тақдимотидан олдин ҳакамлар ҳайъатидаги ўзгаришлар маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Frenchfootballweekly.com».

«France Football» бош муҳаррири Венсан Гарсия подкастда маълум қилишича, бу йил Тринидад ва Тобаго, Намибия ҳамда Арманистон овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Бу мамлакатлар ФИФА рейтингида биринчи юзликдан чиқиб кетгани учун автоматик тарзда овоз бериш жараёнидан чиқарилган.

Уларнинг ўрнига ҳайъатга Гватемала, Мозамбик ва Косово вакиллари киритилди. Улар илк бор «Олтин тўп» соҳибини аниқлашда қатнашиш имкониятига эга бўлди.

Давлатлар ротацияси 2022 йилдан амалга оширилаётган ислоҳотнинг бир қисми ҳисобланади. Унга кўра, овоз бериш ҳуқуқи фақатгина ФИФА рейтингидаги етакчи 100 мамлакат журналистларига берилади. Бу чора ошкораликни ошириш ва олдин танқидларга сабаб бўлган тортишувли овозларни йўқотиш мақсадида киритилган.

Ташкилотчиларнинг қайд этишича, мазкур жараён ҳар йили ўтказилади ва тўғридан-тўғри жаҳон рейтингидаги ўзгаришларга боғлиқ. Шу билан бирга, бу йилги ротация 2025 йилги мукофот натижасига таъсир қилмайди, чунки барча овозлар аллақачон қабул қилиниб, қайта ишланган. Журналистлар 30 номзодни баҳолаб, уларга «топ-10» ичидаги ўринларни берди ва 2024 йилда жорий этилган янги тизим асосида балл тақсимлади.

Киритилди: 23:27, 12.09.2025.
Ўқилди: 5156 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик