Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Ливерпуль-2025. Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик рақибга қарши жангда ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+2 | -

Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етди.

Эркаклар ўртасида энг оғир вазн тоифасида (90+ кг) ўзбекистонлик Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик Айбек Оралбайга қарши рингга кўтарилди.

Ҳамюртимиз биринчи ва иккинчи раундларда яхши ҳаракат қилиб, 2та ҳакамнинг овозлари бўйича олдинга ўтиб олди (қолган 3 ҳакам дурангни қайд этаётган эди).

Жаҳонгир сўнгги бўлимда чарчаб қолган бўлса, Оралбай нисбатан фаолроқ жанг қилди. Натижада 3-раундда ҳакамларнинг 4 нафари устунликни Айбекка беришди. Якуний натижа — 2:3 (30:27, 29:28, 28:29, 28:29, 28:29).

Шу тариқа, Қозоғистон делегацияси медаллар ҳисоби бўйича Ўзбекистонни ортда қолдирди:

Қозоғистон — 7-1-2 (жами 10)
Ўзбекистон — 6-2-3 (жами 11)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:23, 15.09.2025.
Ўқилди: 3094 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик