Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн 4-0 Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Де Йонг "Ньюкасл"га қарши ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Френки де Йонг Чемпионлар лигаси доирасида "Ньюкасл"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Пайшанба куни Каталония клуби EЧЛ умумий босқич 1-тури доирасида "Ньюкасл" майдонига сафар қилади.

Аввалроқ, "блауграна" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Нидерландия терма жамоаси қароргоҳини тарк этгани маълум бўлганди. Футболчи 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралашида Польшага қарши ўйинда (1:1) мушакларидаги ноқулайлик туфайли алмаштирилди.

Де Йонг Ла Лига 4-туридан ўрин олган "Валенсия"га (6:0) қарши ўйинни ўтказиб юборди.

Marca хабарига кўра, душанба куни Френки одатдагидан кўпроқ юклама олган футболчилар билан бир гуруҳда ишлади: "Валенсия"га қарши асосий таркибда майдонга тушган футболчилар тикланиш машқлари билан чекланди.

Агар тикланиш жараёни яхши ўтса, де Йонг "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасидан ўрин олиши мумкин. "Барселона"да бу борада ижобий қарашлар сақланиб қолмоқда.

Киритилди: 08:41, 16.09.2025.
Ўқилди: 1375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик